Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бозорлардаги гўшт, ёғ, сабзи ва бошқа маҳсулотлар нархи маълум қилинди
17.06.2022 09:06,  
122

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги июнь ойида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг улгуржи нархлари қанча бўлганлигини маълум қилди. 

Июнь ойида бозорда картошка (янги ҳосил) 2 минг сўмга, пиёз (янги ҳосил) 800 сўмга ва тарвуз 2 минг сўмга арзонлаган бўлса, картошка (импорт) 750 сўмга ошган.

Давлат божхона қўмитасининг маълумотларига кўра, жорий йил 1–13 июнь кунлари умумий қиймати 44,1 млн долларлик (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,5 млн доллар кам) жами 83 минг тонна (13,4 минг тонна кўп) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

Хусусан, мазкур даврда 19,4 минг тонна тарвуз, 15,6 минг тонна пиёз, 6,9 минг тонна помидор, 6,6 минг тонна гилос, 5,5 минг тонна олхўри, 5,1 минг тонна сабзи, 2,6 минг тонна олма, 2,5 минг тонна ловия, 1,6 минг тоннадан карам ва лавлаги, 1,4 минг тонна қовун, 1,2 минг тонна кўкат, 1,1 минг тонна мош ташқи бозорларга етказиб берилган.

Шунингдек, ушбу давр мобайнида 5,5 млн доллар (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,7 млн доллар кўп) қийматдаги жами 21,2 минг тонна (3,1 минг тонна кўп) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан 16,9 минг тонна картошка, 1,7 минг тонна банан, 313 тонна апельсин, 183 тонна олма, 100 тонна киви ва 80 тонна мандарин импорт қилинган.

«Қўйлиқ» бозорига 1-13 июнь кунлари ҳудудлардан жами 14 минг тонна маҳсулотлар келтирилган. Булар орасида 5,5 минг тонна картошка, 5,7 минг тонна пиёз, 425 тонна карам ва 2,4 минг тонна сабзи бор. Энг кўп маҳсулотлар Тошкент вилояти ва Сурхондарёдан келтирилган. 

Шунингдек, «Қўйлиқ» бозорига Покистондан 1 804 тонна ва Афғонистондан 172 тонна картошка келтирилган.

Ҳудудлардан «Чорсу» деҳқон бозорига июнь ойи бошидан бери 202,1 тонна, шу жумладан, 174,4 тонна мол гўшти ва 27,7 тонна қўй гўшти келтириб сотилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан