Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Браконьерликдан хайрия ишларигача..?
2.11.2022 17:16,  
32

Раймонд Далио (Рэй Далио) 1949 йил 8 августда Квинс, Нью-Йорк шаҳрида туғилган – америкалик молиячи, миллиардер инвестор, Bridgewater Assosiates инвестиция компанияси асосчиси ҳамда хайриячидир.

Рэй Далио италян-америкалик жаз мусиқачиси оиласида туғилган. 12 ёшида у Northeast Airlines акцияларини 300 долларга сотиб олди. Northeast Airlines бошқа компания билан бирлашганидан сўнг, унинг биринчи сармояси уч баравар кўпайди. Далио Long-Aylend университетида бакалавр даражасини ва Гарвард бизнес мактабида МБА даражасини олди.

Ўқишни тамомлагандан сўнг Далио Нью-Йорк фонд биржасида ишлаган ва товар фючерслари билан савдо қилган. Кейинчалик у Dominisk & Dominisk компаниясида товар бўйича директор бўлиб ишлаган. 1974 йилда Далио аграр анжуманга стриптизчини олиб келди ва томошабинлар олдида ечиниш учун унга пул тўлади. Далио бундай “шўхлик” учун ишдан бўшатилади. Ишсиз қолганидан сўнг Далио 1975 йилда дўсти Регби билан браконьерлик қилиб, Bridgewater компаниясига асос солган. 2012 йилда компания дунёдаги энг йирик тўсиқ фондига айланди. Далио биржада валюталар ва облигациялар савдоси билан шуғулланган, шунингдек, иқтисодиёт ҳақида мақолалар ёзган.

Bridgewater пенсия жамғармалари, университет жамғармалари, суверен жамғармалар сармояларини бошқаради, 2017 йил учун бошқариладиган фаол сармоялар миқдори 160 миллиард долларни ташкил этади. Bridgewater Daily Obsevations иқтисодий бюллетени нашр этади.

2018 йил апрель ойида Далионинг бойлиги 17,4 миллиард долларга баҳоланган. 2015 йилда у Bloomberg маълумотларига кўра дунёнинг энг нуфузли одамлари рўйхатида 18 ўринни эгаллади. 2020 йилда у Forbes рейтингида 18 миллиард доллар бойлиги билан 46 ўринни эгаллади.

Америка оммавий ахборот воситалари уни “инвестиция қилувчи Стив Жобс” деб аташади. Унинг “Prinsiples: Life & Work” (“Ҳаёт ва иш принциплари”) китоби The New York Times бесцеллерлари рўйхатига киритилган.

У 1969 йилдан бери кунига икки марта транссендентал медитация (Узоқ осмонга ишонишдан кўра, кундалик ҳаётга хос бўлган ҳодисалар ёрдамида стрессни камайтириш ва хотиржамликни ошириш учун онгни тинчлантирувчи руҳий жараён) билан шуғулланади ва ўз компанияси ходимларини ҳам ушбу жараён билан шуғулланишга ундайди. Хобби сифатида у океанни тадқиқ қилади.

Раймонд Далио Барбара Далио билан турмуш қурган. Уларнинг тўрт нафар  ўғли бор: Девон, Пол, Метю ҳамда Марк.

2011 йил апрель ойида Раймонд Далио ва унинг рафиқаси Барбара Билл Гейтс ва Уоррен Баффетларнинг изидан, умри давомидаги бойликларининг ярмидан кўпини хайрия ишларига қўшишган.

Раймонд Далионинг бугунги кундаги умумий жамғармаси 20 миллиард доллардан ошган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан