Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Браузерлар учун лотин ёзувидаги ўзбекча ҳарфли сайтларни кириллчага ўгирувчи илова тайёрланди
8.04.2016 15:24,  
22

imlo.insof.uz сайти маъмурлари браузерлар учун сайтларни кириллчага ўгирувчи қўшимча илова ишлаб чиқишди. Бу ҳақда Фейсбукдаги Insof.uz саҳифаси хабар берди.

Маълумки, ҳозирги пайтда ўзбек тилида иккита ёзув амал қилмоқда – кирилл графикаси асосидаги “эски” ёзув ҳамда лотин графикасига асосланган “янги” ёзув. Бу эса бирмунча мураккабликлар келтириб чиқараётганини инкор этиб бўлмайди.

Бу икки ёзув орасида ўгиришга мосланган бир қанча скриптлар, дастурлар ва сайтлар ҳам ишлаб чиқилган. Шулардан бири – imlo.insof.uz сайти бўлиб, унинг смартфонлар учун ишлаб чиқарилган дастурлари ҳам мавжуд. Мазкур сайтнинг қулайликларидан бири – ушбу сайт биринчи бор очилганда браузернинг кэшида сақлаб олинади ва кейинчалик ундан интернет тармоғига уланмай ҳам фойдаланса бўлади. Компютерингиз (ёки телефонингиз) интернет тармоғига уланмаган бўлса ҳам, браузерни очиб, «imlo.insof.uz» манзилини киритиб, сайтдан фойдаланишда давом этишингиз мумкин.

Сайт маъмурлари яна бир амалий аҳамиятли ишга қўл уришди – Chrome ҳамда Firefox браузерлари учун қўшимча илова ишлаб чиқишди. Мазкур илова браузерга қўшимча тарзда ўрнатиб қўйилади ва лотин ёзувидаги исталган ўзбекча сайтни кириллчага ўгириб кўрсатади.

Фейсбукдаги ёзишмаларда маълум қилишларича, сайт маъмурлари яқин орада шу илованинг бошқа оммабоп браузерларга мўлжалланган версияларини ҳам ишлаб чиқишларини режалаштиришган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан