Бразилия коронавирус аниқланиш ҳолати бўйича иккинчи ўринга чиқиб олди

Бразилия коронавирус аниқланиш ҳолати бўйича иккинчи ўринга чиқиб олди

Коронавирус билан касалланганлар сони бўйича Бразилия учинчи ўриндан иккинчи ўринга кўтарилди ва ушбу кўрсаткич бўйича Россияни ортда қолдирди. Мамлакатда 331 мингга яқин касалланиш ҳолати қайд этилди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Сўнгги бир кун ичида Бразилияда ўсиш 20,8 мингтани ташкил этди, кун давомида 1 минг киши вафот этди, умумий ўлимлар сони 21 мингдан ортиқ. Касалланиш ҳолатларнинг аксарияти Сан-Паулу штатида. У ерда тахминан 77 минг касал ва 6 мингга яқин ўлганлар бор.

Россияда 326 минг киши ушбу касалликка чалинган ва 3,3 минг киши вафот этган. Ўтган кун давомида ўсиш 8,9 минг беморни ташкил этди. Юқумли касалликлар бўйича биринчи ўринда 1,6 миллион касаллик ва 96 минг ўлим билан АҚШ турибди.