Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бразилия суди мамлакат президентига қарши иш очишга рухсат берди
28.04.2020 17:01,  
291

Бразилия Олий Федерал суди собиқ Адлия вазири Сержио Моронинг президент Жаир Болсонаруга қарши айбловлари бўйича терговни бошлашга рухсат берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда

Судга кўра, тергов учун 60 кун ажратилган.

Ўтган ҳафта Бразилия адлия вазири Сержио Моро президент билан федерал полицияда раҳбарият алмашиш борасида келишмовчилик туфайли истеъфога чиққанини ва Болсонарани коррупция можароларини тергов қилиш учун масъул бўлган агентлик фаолиятига аралашганликда айблаганини айтди. Кўп ўтмай, Бразилия Бош прокуратураси Олий Федерал суддан Моронинг Болсонаро билан боғлиқ айбловларини текширишни сўради. Хабар қилинишича, агар Олий Федерал Суд терговни бошлашга қарор қилса, Бош прокурор расмий шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.

Болсонару, ўз навбатида, айбловлардан сўнг, у ҳеч қачон ўз оиласи аъзоларини федерал полиция ёрдамида ҳимоя қилишга уринмаганини айтди.

Мору Бразилияда энг таниқли сиёсатчилардан бири саналади. Мауронинг ҳукуматдан кетиши бир ҳафта олдин, Президент Болсонару соғлиқни сақлаш вазири Энрике Мандетта коронавирус билан курашиш борасида келишмовчиликлар сабабли ишдан бўшатилгандан кейин содир бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан