Бразилияда бир суткада 67,8 минг киши коронавирусга чалинди

Бразилияда бир суткада 67,8 минг киши коронавирусга чалинди

Фото: AP Photo/Edmar Barros

Бразилияда кунлик янги коронавируснинг янги инфекцияси билан касалланишлар сони 67 860 га кўпайиб, 2 227 514 нафарга етди, дейилади мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг чоршанба куни янгиланган ҳисоботида.

Бу мамлакатда эпидемия бошлангандан бери кунлик касалликка чалинганлар сонининг энг юқори ўсишдир. Аввалги рекорд, кунига 54,771 янги ҳолат, 19 июн куни ўрнатилганди. Сан-Паулу штатида рекорд даражадаги 16,777 та янги инфекция ҳолати қайд этилди, штат Бразилияда эпидемиянинг марказига айланди, у ерда охирги бир ҳафта давомида ҳар куни коронавирус учун ўртача 6,6 минг ижобий тест натижалари қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хулосасига кўра, инфекцияни юқтириш натижасида вафот этганлар сони 1228 га ўсиб, 82 771 тага этди, 1 532 138 бемор тузалди, 612 605 киши фаол ҳолатда. Мамлакатнинг ҳар 100 минг аҳолисига 1060 Covid-19 га чалинган ва 39 ўлим ҳолатлари тўғри келади.

Бразилия эпидемиологик тақвимининг олдинги ҳафтаси (12-18 июнь) натижаларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги биринчи марта эпидемия бошланганидан бери янги инфекциялар сонининг камайишини қайд этди. Шу билан бирга, коронавирус инфекциясининг оқибатлари натижасида ўлимнинг ўртача сони юқори даражада сақланиб қолмоқда. Сўнгги саккиз ҳафта давомида бу рақам кунига 1000 ва ундан юқори рақамларни ташкил этди.

Коронавирус инфекциясининг биринчи ҳолати 26 февраль куни қайд этилган Бразилия ҳозирда коронавирус юқтириш ва ундан ҳалок бўлиш бўйича АҚШдан кейинги иккинчи мамлакат бўляпти. Аввалроқ Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазиятни июль ойига қадар барқарорлаштиришини ва август ойида инфекциянинг тарқалиш босқичма-босқич пасайиши ҳақида прогноз қилган эди.