Бразилияда коронавирусдан вафот этганлар сони 23 473 тага этди, 24 соат ичида 800 дан ошиқ одам вафот этди, деб хабар беради мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги.
"Мамлакатда 23 473 ўлим ҳолатлари қайд этилган, охирги 24 соат ичида 807 та ҳолат қайд этилган", - дейилади хабарда. Вирус юқтирганларга нисбатан ўлим даражаси 6,3 %ни ташкил этмоқда.
Жами 153 833 киши даволанди, бу тасдиқланган барча ҳолатларнинг 41 фоизини ташкил этади.
Ҳозирги кунда мамлакатда 374 898 та коронавирус ҳолати қайд этилган ва бу борада Бразилия жаҳонда АҚШдан кейин иккинчи ўринда боряпти.