Бразилияда коронавирус қурбонлари сони 60 мингга етди

Бразилияда коронавирус қурбонлари сони 60 мингга етди

Бразилияда Covid-19 коронавирусидан вафот этган беморлар сони 60 632 кишига етди, охирги бир суткада 1038 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беради.

Лотин Америкаси мамлакатида 1 448 753 та коронавирус ҳолати тасдиқланди. Охирги 24 соат ичида 46 712 та янги ҳолат қайд этилди. Мамлакат коронавирус статистикасига оид ягона яхши хабар: 826 866 (жами касалланганларнинг 57 %и) бемор касалликдан соғайиб кетди.

Ҳозирда Бразилия ва бутун Жанубий ярим шарда коронавируснинг иккинчи тўлқини кузатилмоқда. ЖССТ ҳам Лотин Америкаси минтақасини коронавирус пандемиясининг янги ўчоғи сифатида эътироф этди.