Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Брекзит яқин: Британияда парламент сайловлари бўлиб ўтди
13.12.2019 18:21,  
148
Буюк Британияда амалдаги бош вазир Борис Жонсоннинг партияси кеча, 12 декабрда бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонди. Бу эса мамлакат сиёсий харитасини ўзгаритиб, келаси ойдан мамлакат Европа Иттифоқи таркибидан чиқиб кета бошлашини англатади, деб ёзмоқда Bloomberg нашри.
Парламентда Жонсоннинг Консерваторлар партияси 1987 йилдаги Маргарет Тетчер давридан буён илк маротаба бу қадар кўп овозга эга бўлди. Улар жами 650 ўриндан 364 тасини эгаллашди. Лейбористлар партияси 198, Шотландия миллий партияси 45 ўринга эга бўлишди.
BBC.com
Борис Жонсон аввалги нутқларининг бирида сайлов натижалари мамлакат учун “янги тонг” бўлишини айтган эди.
“Биз Брекзитни ўз вақтида – 31 январда ўтказамиз. Ҳеч қанақа "агар", "лекин", "балки"ларга ўрин йўқ”, - деди бош вазир.
АҚШ президенти Доналд Трамп Борис Жонсонни ғалаба билан қутларкан, “Буюк Британия ва АҚШ Брекзитдан кейин янги савдо шартномалари имзолаш имкониятига эга бўладилар. Бу ЕИ билан тузиладиган ҳар қандай битимдан каттароқ ва фойдалироқ бўлади”, деди.
Twitter.com/realDonaldTrump
Шунингдек, Шотландиянинг мустақил мамлакат бўлиши ва Европа Иттифоқи таркибида қолиши тарафдори бўлган Шотландия миллий партияси минтақага берилган 59 ўриндан 48 тасини эгаллади ва у ерда (катта эҳтимол билан) яна бир референдум ўтказилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан