Brent нефт март ойидан бери биринчи марта 40 долларга кўтарилди

Brent нефт март ойидан бери биринчи марта 40 долларга кўтарилди

Март ойидан бери биринчи марта ICE биржасида савдода Brent маркали нефтнинг август фючерслари нархи бир баррел учун 40 доллардан ошди. Соат 06:15 да нарх 40,25 долларни ташкил қилди (+ 5%). WTI маркасидаги нефт 6,4 фоизга кўтарилиб, баррели учун 37,73 долларни ташкил қилди.

Коронавирус пандемияси туфайли жаҳон иқтисодиёти ўсишининг секинлашуви нефт бозори учун жиддий таъсир қилди.

Йил бошида карантин чекловлари туфайли нефт бозоридаги энг йирик импортчилардан бири Хитойда нефтга бўлган талаб кескин пасайди.

Кейинроқ Россия ва Саудия Арабистони нефт нархини пасайтириб, бозорда ўзаро "нарх уруши" га киришди.

Америка бозорида май фючерслари, ҳатто нолдан паст нархда таклиф қилинди.

Кейинчалик ОПЕК+ мамлакатлари бу борада келишувга эришди ва ҳозирда нархлар барқарорлашиб бормоқда.