Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Брент нефти бир баррель учун 90 долларга яқин нархда сотилмоқда
22.11.2022 14:35,  
25

22 ноябрь куни халқаро биржаларда Брент нефти бир баррель учун 87,47 доллар атрофида баҳоланмоқда. 

Кеча, 21 ноябрь кунги сўнгги кимошди савдосида ушбу маркадаги нефтнинг бир баррель нархи 87,86 долларга етди, бироқ кун 87,45 доллар атрофида якунланди

22 ноябрь соат 09:46 ҳолатига кўра, ушбу бенчмарк нефть нархи 0,02 фоизга ошиб, бир баррель учун 87,47 долларни ташкил қилди. 

WTI русумли нефть учун фючерс нархи бир баррель учун 79,95 долларни ташкил этди. 

Брент маркали нефть нархи жорий йилнинг январь ойидан бери энг паст даражага тушиб, бир баррель учун 82,3 долларни ташкил қилди. Саудия Арабистони расмийлари нефть етказиб беришнинг кўпайиши ҳақидаги хабарларни рад этганидан сўнг, бозор ўз йўқотишларининг катта қисмини қоплади. 

Жумладан, Саудия Арабистони Энергетика вазири Абдулазиз бин Салмон иддаолардан фарқли равишда, ҳозирги кунда квотани кунига 2 миллион баррелгача қисқартириш 2023 йил охиригача давом этишини айтди. 

Ар-Риёд талаб ва таклиф динамикаси талаб қилса, кейинги қисқартиришга тайёрлигини билдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан