Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Брент нефтининг 1 баррели 9 мартдан бери илк бор 125 доллардан ошди
16.06.2022 11:04,  
15

Лондоннинг ICЕ Futures биржасида Brent маркали нефтнинг август фьючерслари нархи 2,2 фоизга ошди ва бир баррели 125,02 долларгача қимматлашди.

Шу тариқа, Brent нефтининг бир баррели нархи 2022 йил 9 мартдан бери илк бор 125 доллардан ошди.

Айни пайтда Нью-Йорк товар биржасида WТI нефтининг июл ойида етказиб бериладиган фьючерслари 2,1 фоизга ошиб, баррели нархи 123,45 долларни ташкил қилди. Нефть нархи жаҳон бозорида танқисликдан қўрқиш туфайли кўтарилди. Мамлакатдаги сиёсий инқироз фонида Ливиядан нефть экспортининг кескин камайиши бозор иштирокчиларини чўчитиб юборди. Ливияда нефть қазиб олиш мамлакатдаги тартибсизликлар туфайли 90 фоизга камайди. Ливияда кунига 1,2 млн баррел нефть қазиб олиш 0,1 млн баррелга тушиб кетди.

Май бошида ОПЕК мамлакатлари нефт қазиб олишни кунига 176 минг баррелга камайтириб, кунига 28,5 млн баррелга етказгани хабар қилинган эди, дейилади ташкилотнинг ойлик ҳисоботида. Май ойида нефть қазиб олишни чеклаш бўйича ОПЕК+ келишувида иштирок этувчи ОПЕК давлатлари келишувни 196 фоизга якунладилар ва шу тариқа май ойида кунига 25,59 млн баррел нефть қазиб олишнинг рухсат этилган даражасидан 1,05 млн баррелга ортда қолишди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан