Brent маркали нефть нархи 9 мартдан бери илк бор баррелига 125 доллардан ошди. Лондон ICE биржаси маълумотларига кўра, Brent маркали нефтнинг август фьючерслари нархи 2,2 фоизга ошганидан кейин бир баррель учун 125,03 долларга етди.
WTI хом нефтининг июль фьючерслари ҳам ўсишни кўрсатиб, 123,41 долларга (2,06%) кўтарилди.
Май ойи охирида Европа Иттифоқи Россиядан денгиз орқали нефть етказиб беришни тақиқлашга келишиб олди. Умумий ҳажмнинг учдан икки қисми шу тарзда етказиб берилди. Шундан сўнг Brent нефти яна бир баррель учун 120 доллардан қимматроққа туша бошлади.