Британ олимлари тонгги қаҳванинг зарарлари ҳақида гапириб берди

Британ олимлари тонгги қаҳванинг зарарлари ҳақида гапириб берди

Буюк Британиянинг Бата университети олимлари эрталаб қаҳва ичишнинг зарари ҳақида гапириб берди.

Британия ОАВнинг ёзишича, тадқиқотчилар инсулин даражаси ва қаҳва истеъмоли ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш учун 29 миллион кўнгиллининг қонини ўрганган. Аниқланишича, тонгги қаҳва ичиш метаболик касалликларга олиб келиши мумкин.

Эксперимент иштирокчилари бир соат вақт оралиғида бир неча дақиқага уйғотилди ва унга қора қаҳва таклиф этилди, кейин эса эрталаб уларга калория миқдори ўртача нонушта билан тенг бўлган ширин ичимлик берилди.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, ёмон уйқу ва кофе ичиш бир вақтнинг ўзида беморларда қанд даражасига салбий таъсир кўрсатди - бу 50 фоизга ошди.

Шифокорлар оч қоринга кофе ичмасликни маслаҳат беришди. Буни нонушта пайтида ёки ундан кейин қилиш яхшидир. Ушбу ёндашув соғлиқ учун хавфни камайтиради.