Британия бош вазири коронавирус туфайли касалхонага ётқизилди

Британия бош вазири коронавирус туфайли касалхонага ётқизилди

Аввалроқ, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон коронавирус туфайли касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик.

Британия бош вазири Борис Жонсон коронавирус юқтириб олганини эълон қилди (видео)

Бош вазир ўзини ўзи изоляция қилгандан сўнг ҳам 10 кун ўтиб касаллик аломатлари сақланиб қолгач, у шифохонага ётқизилган.

Шифокорлар бу эҳтиёт чораси эканлигини айтишган, лекин баъзи нашрлар Борис Жонсоннинг ўпкаси сунъий равишда вентиляция қилинишини айтмоқда.

Шунингдек, бош вазирнинг ҳомиладор қаллиғи Кэрри Саймондс ҳам коронавирусга чалинган ва бир ҳафта давомида вирус аломатлари билан тўшакда ётган. Айни дамда, Саймондс аҳволи яхшиланган.