Британия Бош вазири Риши Сунак ўзининг янги йил мурожаатида мамлакат 2023 йилда ҳам иқтисодий қийинчиликларга дуч келишини айтди. Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.
"Мисли кўрилмаган глобал пандемиядан тузалишимиз билан Россия Украинадаги махсус ҳарбий операцияни бошлади", деди у.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, Украинадаги можаро Британия халқи ҳаётига таъсир қилган. Бош вазирнинг қўшимча қилишича, электр энергияси нархи ошиши муносабати билан "энг заиф қатламлар" қўллаб-қувватланади. Сиёсатчининг қўшимча қилишича, Британия ҳукумати "халқнинг устуворликларини биринчи ўринга қўяди".
Сунак, шунингдек, мамлакат Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.
Аввалроқ украиналик қочқинлар Британиядаги ижара билан боғлиқ муаммолар туфайли уйларига қайтишга мажбур бўлгани хабар қилинганди. Улар Буюк Британия кўчмас мулк бозоридаги юқори нархлар ва ёмон шароитлар туфайли ўз ватанларига қайтишга мажбур бўлди.