Британия Brexit'дан кейин илк маротаба савдо шартномаси имзолади

Британия Brexit'дан кейин илк маротаба савдо шартномаси имзолади

Фото: The Wall Street Journal

Буюк Британия ва Япония эркин савдо бўйича келишувга эришди, бу Брекзитдан кейинги биринчи йирик Британия савдо битими, деб хабар беради Буюк Британия савдо вазирлиги. 

"Буюк Британия Япония билан эркин савдо шартномасини тузди, бу Буюк Британиянинг мустақил савдо мамлакати сифатида биринчи йирик савдо битимини белгилайди ва Япония билан товар айланмасини тахминан 15,2 миллиард фунтга оширади", дейилади хабарда.

Томонлар 11 сентабр, жума куни эрталаб Буюк Британиянинг савдо вазири Лиз Трасс ва Япония ташқи ишлар вазири Тосимитсу Мотэги ўртасида бўлиб ўтган видеомулоқот пайтида келишувга эришди.