Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Британия Мудофаа вазирлиги: ҳаво ҳужумлари камайди, аммо Россия ҳали ҳам олдинга силжимоқда
5.03.2022 16:45,  
146

Британия Мудофаа вазирлиги: ҳаво ҳужумлари камайди, аммо Россия ҳали ҳам олдинга силжимоқда. Бу ҳақда BBC news ҳабар бермоқда.

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Украинага олдинги кунларга қараганда камроқ артиллерия ва ҳаво зарбалари берилган.

Бироқ, Британия разведкаси маълумотларига кўра, рус қўшинлари мамлакат жанубидаги Николаев порт шаҳри томон олдинга силжиши мумкин.

Британия ҳарбий разведкаси маълумотларига кўра, Россия армиясининг бир қисми Одесса томон юриш учун Николаевни четлаб ўтишга ҳаракат қилиши мумкин.

Украина Харьков, Чернигов ва Мариуполни ушлаб туришда давом этмоқда, Украина шимоли-шарқидаги Суми шаҳрида кўча жанглари ҳақида хабарлар бор.

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, бу тўртта шаҳар ҳам Россия қўшинлари томонидан ўраб олинган бўлиши эҳтимоли катта.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан