Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Британия полицияси: Лондондаги терактлар ижрочилари бир гуруҳга тегишли
4.06.2017 10:55,  
2

Лондон полицияси мамлакат пойтахтида 3 июнь оқшомида содир этилган қўпорувчилик ҳаракатлари оқибатида қурбон бўлганлар сони 6 нафар бўлганини маълум қилди. Скотланд-Ярд вакили Марк Роулининг маълумотига кўра, ҳодисалар оқибатида 30га яқин киши жароҳатланган, ҳужумларни уюштирган 3 шахс отиб ўлдирилган, деб ёзади «Вести.ru».

Британиянинг Sky телеканалига кўра, расмийлар Лондон кўприги ва Боро бозорида терактлар уюштирган террорчиларнинг умумий сони аниқланганлигига шубҳа билан қарамоқда.

Полиция бир нафар террорчи озодликда эканлиги, уч нафари зарарсизлантирилганлигини маълум қилди. Tерактлар бир гуруҳ аъзолари томонидан содир этилган деб ҳисобламоқда.

3 июнь куни кечқурун Лондон кўпригида микроавтобус одамлар устига юриб, 20 пиёдани босиб ўтган. Шундан сўнг, автомобиль ичидаги 3 киши, «кўринишидан жанубликларни эслатган 3 киши» 12-дюймли (30 сантиметрдан узунроқ) пичоқлар билан йўловчиларга ташланган. Автомобиль зигзаг йўналишида ҳаракатланган ва Лондон кўпригидан кетган.

Кўп ўтмай Лондон кўприги яқинидаги Боро кўпригида қуролли шахслар одамларга ҳужум қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан