Британия танклардан бутунлай воз кечишга тайёрланмоқда

Британия танклардан бутунлай воз кечишга тайёрланмоқда

Фото: Richard Pohle / Times

Биринчи жаҳон урушида дунёда биринчи бўлиб танкларни яратган Буюк Британия дунёда биринчи бўлиб уларни бутунлай воз кечган мамлакат бўлиши мумкин, деб ёзади The Times . Буюк Британия ҳукумати Challenger-2 танкларини модернизация қилишга сарфланадиган маблағни кибер қурол ва космик технологияларни ривожлантиришга сарфланишни яхшироқ деб ҳисоблайди.

Ҳозирда Британия армияси 227 та Challenger-2 танклари ва 388 та Британия ишлаб чиқарган Warrior оғир пиёда жанговар техникаларига (БМП) эга. The Times нашрининг ёзишича, уларни модернизация қилиш учун катта маблағ керак бўлади. Мудофаа вазирлиги ушбу техникани эскирган деб ҳисоблайди ва робот жанговар тизимлари, космик ва бошқа замонавий технологияларни ривожлантиришга сармоя киритган маъқул, деб ёзади газета.

Якуний қарор ҳарбий доираларда муҳокама қилинмоқда ва ҳозирча қабул қилинмаган, турли хил вариантлар кўриб чиқилмоқда, жумладан юқорида кўрсатилган танклар ва БМПларни модернизация қилиш, шунингдек, Германиядан Leopard-2 танкларини сотиб олиш. Агар Challenger танклари рад этилса, уларнинг ҳаммаси консервация қилинади ва сақлаш базаларига юборилади.

Буюк Британия ҳарбий кучларини модернизация қилиш ҳақидаги мунозаралар Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиққанидан кўп ўтмай бошланди. The Times'нинг таъкидлашича, танклар ва бошқа оғир зирҳли транспорт воситаларидан воз кечган тақдирда, НАТО таркибига кирган ҳолда, ҳужум авиациясининг етакчисига айланиши мумкин.

Бироқ бунга қарши фикрлар ҳам бор. Далиллардан бири - танкларнинг рад этилиши Британия қўшинларини жанг майдонида анъанавий қўллаб-қувватлашдан маҳрум қилади, иккинчиси - мамлакат НАТОда танклари бўлган Полша ва Венгриядан кўра заифроқ кўринади.