Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Британия Украина энергетика инфратузилмасини тиклаш учун 11,8 миллион доллар ажратади
15.11.2022 20:14,  
11

Британия Украина энергетика инфратузилмасини тиклаш учун 10 миллион фунт стерлинг (11,8 миллион доллар) юборади. Бу ҳақда Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади, дея хабар беради "ТАСС".

Қайд этилишича, маблағ Украинанинг энергияни қўллаб-қувватлаш халқаро жамғармасига тақсимланади. Белгиланган маблағнинг ярми яқин келажакда Украина ҳукумати ихтиёрига ўтади.

Тегишли келишув 15 ноябрь куни Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли ва Украина энергетика вазири Герман Галушченко томонидан имзоланади.

Баёнотда, шунингдек, Британия сўнгги ҳафталарда 850 дан ортиқ генератор сотиб олиш учун 7 миллион фунт стерлинг (8,2 миллион доллар) ва Украинадаги фуқаролик ядро саноати хавфсизлигини таъминлаш учун 5 миллион фунт стерлинг (5,8 миллион доллар) жўнатгани кўрсатилган.

Бундан ташқари, Лондон Европа тикланиш ва тараққиёт банки орқали "Укрэнерго" давлат энергетика компанияси учун 50 миллион доллар кредит кафолати тақдим этди.

Аввалроқ Украина бош вазири Денис Шмигал энергетика инфратузилмаси объектларини тиклаш учун мамлакатга камида 203 миллион доллар керак бўлишини маълум қилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан