Британия яна 90 млн. дона коронавирус вакцинаси учун шартнома имзолади

Британия яна 90 млн. дона коронавирус вакцинаси учун шартнома имзолади

Буюк Британия расмийлари фармацевтика гиганти Pfizer ва бошқалар томонидан ишлаб чиқариладиган 90 миллион коронавирус вакцинаси дозасини сотиб олиш шартнома имзолади

Британия ҳукумати ўз баёнотида Pfizer ва BioNTech томонидан ишлаб чиқилган вакцина вариантига, шунингдек Valneva томонидан ўтказилган бошқа экспериментал вакциналардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритганлигини айтди.

Буюк Британия бундан олдин AstraZeneca билан Оксфорд университетида синовдан ўтказиладиган коронавирус вакцинасининг 100 миллион дозасини етказиб бериш тўғрисида битим имзолаган эди. Кейинги натижалар душанба куни эълон қилиниши кутилмоқда.

"Миллионлаб одамларни коронавирусга қарши эмлаш мумкин бўлади", дейилади ҳукумат баёнотида, ҳозирда сармоя киритилган учта турли вакциналарга ишора қилган ҳолда.

AstraZeneca томонидан яратилган ва ҳали синовлардан тўлиқ ўтмаган вакцинани синовлар тугаши билан Россиянинг R-Pharm ширкати ишлаб чиқаради. R-Pharm вакцинани 30 дан ортиқ мамлакат, жумладан биринчи галда МДҲ давлатларига экспорт қилиш режалари ҳақида хабар берган эди.

Россия компанияси COVID-19 учун Оксфорд вакцинасини ишлаб чиқаришга қарор қилди