Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Британияда исломий мактаб ва лицейлар "энг яхши ўқув муассасалари" деб топилди
1.11.2019 10:31,  
719

Ал-Жазира интернет порталининг хабар беришича, Буюк Британия таълим вазирлиги эълон қилган таснифга кўра, мамлакатдаги исломий мактаб ва лицейлар Бирлашган Қиролликдаги энг яхши ўқув муассасалари деб топилган. Улар “энг яхши мактаблар“ рўйхатининг учта асосий ўрнини ҳеч қайси таълим муассасасига бермай келяпти.

Шунингдек, вазирлик томонидан яна бир йўналиш бўйича олиб борилган текширув натижасига кўра, Англиядаги саккизта ислом ўрта-махсус билим юрти мамлакат миқёсидаги “йигирмата энг яхши ўрта мактаб“ рўйхатининг энг тепасидан ўрин олган.

Ислом билим юртларида ўрнатилган тартиб-интизом, талабаларнинг юриш-туришларидаги юқори маданият ва этика шунингдек, ўзлаштириш кўрсаткичлари вазирлик вакилларини ҳайратга солган.

Таълим вазирлиги мазкур рўйхатни тузишда бир қанча норма ва критериялардан келиб чиққан бўлиб, ўқув предметларини ўзлаштириш даражаси, йиллик рейтинг натижалари, аъло баҳолар билан битирувчилар нисбати, мактабни битиргандан сўнг ишга жойлашиш осонлиги ҳамда мазкур мактабларни битиргач олий таълим бўйича ўқишни давом эттирувчилар сони шулар жумласидандир.

Лондондаги машҳур қўшиқчи Юсуф Ислом (Кэт Стивенс) таъсис этган исломий мактаб профессори Абдуссалом Пасога кўра, исломий мактабларнинг конкурсда юқори ўринларга эга бўлишидаги махфий омиллардан бири шуки, бундай ўқув муассасаларида фаолият юритувчи ходимлар энг аввало ўз елкаларида ташиган маданият олдидаги масъулиятларини ҳис қилган ҳолда ишлайдилар. У ҳам бўлса, Британияда мусулмон фарзандларини гўзал равишда тарбиялаш ва уларга энг сифатли таълим беришдир. Зеро, одамлар бу маданиятга унга мансуб бўлганларнинг этикаси ва сулкига қараб баҳо берадилар. Ушбу туйғу ходимларимизни ўз ишларига нисбатан фидокорлик билан ёндашишга ундайди, дейди Абдуссалом Пасо. - Шу боис ҳам ҳамкасбларимиз таълим вазирлиги томонидан жорий этилган стандартларга нисбатан масъулият ва талабчанлик билан ёндашадилар.

Мактаб ходимининг таъбирига кўра, исломий мактаблар бу қандайдир ёпиқ лагерлар эмас балки, барча учун очиқ фазодир. “Бинобарин, бизнинг мактаблар маданий ва ирқий турлиликни олқишлайди ва ҳурмат қилади“, дея қўшимча қилади, телеканалга интервью берган мактаб ходими.

Икки фарзандини пойтахт Лондондаги исломий мактабга берган Сожида Ҳомиднинг таъкидлашича, исломий мактаблардаги ўқув дастури бошқа мактаблардан сира ҳам фарқ қилмайди. Анъанавий мактабларда қандай предметлар ўқитилса, худди ўша предметлар исломий мактабларда ҳам малакали ўқитувчилар томонидан ўқитилади. Уларда ҳам давлатга қарашли таълим муассасаларида жорий қилинган ўқув программаси истисносиз амал қилади. Лекин, бунга қўшимча равишда мазкур мактабларда араб тили, Қуръони карим дарслари ва исломий тарбия каби қўшимча дарс машғулотлари мавжуд.

al-jazeera.net

Суратларнинг бирида шаҳзода Чарльзнинг Манчестер шаҳридаги исломий мактаблардан бирига уюштирган ташрифи акс этган.

Алишер Султонхўжаев саҳифасидан олинди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан