Буюк Британияда коронавируснинг "бразилча" штамми аниқланди

Буюк Британияда коронавируснинг

Буюк Британияда коронавирус инфексиясининг «бразилча» штамми билан касалланиш билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди. Бу ҳақида «Корреспондент» нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, янги COVID-мутацияларини ўрганиш билан шуғулланаётган профессор Венди Барклай инфекциянинг «бразилча» вариантининг 2 та тури борлигини таъкидлаган. Улардан бири эса Британияда қайд этилган.

Вирусологнинг таъкидлашича, мазкур штамм Британияга «яқинда» кириб келган.Профессорнинг Бразилиядаги ҳамкасбларига таяниб қўшимча қилишича, янги штаммни юқтириб олган одамларда касалликнинг оғир белгилари кузатилмоқда.