“Деннис” тўфони туфайли Буюк Британияда 3 киши вафот этди ва минглаб кишилар эвакуация қилинди. 17 февраль, душанба куни ҳам сув тошқинлари давом этмоқда, деб ёзди The Telegraph.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлигининг огоҳлантиришича, сув тошқинлари бу ҳафтада ҳам давом этади. Буюк Британиянинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 145 км/соатга етади.