Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Британиялик такси ҳайдовчилари бензин нархи ошишидан норози
12.06.2022 09:46,  
72

Буюк Британияда бензин нархи ошиши фонида ҳайдовчилар ва касби машина ҳайдаш билан боғлиқ бўлган бошқа одамлар оммавий равишда ишдан кетишни бошлади. Бу ҳақда Британия касаба уюшмаси GMB Union'га таяниб Observer хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, 9 июнь, пайшанба куни мамлакатда бир литр бензиннинг ўртача нархи рекорд даражадаги 183 пенсга етган. Ишга бориш учун баъзи британияликлар ҳафтасига 350 фунт стерлинггача ёқилғи сарфлайди, бу эса 431 доллардан ошади.

GMB раҳбари Гари Смитнинг айтишича, касаба уюшма аъзолари ҳаётнинг барча жабҳаларида нархларнинг ошишидан азият чекмоқда. Такси ҳайдовчилари, уй хизматчилари, тиббиёт ходимлари ва машинага муҳтож бўлган бошқа одамлар «ишлаш учун тўлиқ маънода пул тўлашга мажбурлар», деди у.

Смитнинг қўшимча қилишича, агар нархлар ўсишда давом этса, оммавий ишдан бўшаш билан боғлиқ вазият янада ёмонлашади.

Аввалроқ, британияликлар ёқилғи қуйиш шохобчаларидан бензинни тез-тез ўғирлай бошлагани маълум бўлиб, тўловсиз чиқиб кетишган. 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан