Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Британияликлар энди озиқ-овқатнинг яроқлилик муддатини кўрсатмайди
1.08.2022 21:30,  
113

Британия озиқ-овқат гиганти Waitrose исрофгарчиликни камайтириш учун юзлаб маҳсулотлардан яроқлилик муддатини олиб ташлайди ва харидорларга озиқ-овқат ҳали ҳам қачон истеъмол қилинишини аниқлашни ўргатади. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда

Хусусан, янги сабзавот ва меваларда энди «энг яхши» ёзувлари кўрсатилмайди. «Буюк Британия уй хўжаликлари ҳар йили 4,5 миллион тонна озиқ-овқат маҳсулотларини ташлайди, яъни озиқ-овқат ишлаб чиқаришда ишлатиладиган барча энергия ва ресурслар исроф қилинади», деди Жон Люис Ҳамкорлиги вакили Мария Ромпани.

Худди, шундай чоралар бошқа озиқ-овқат занжири - Morrisons томонидан ҳам амалга оширилди. Улар харидорларга шиша ичидаги нарсаларни ҳидлаш ва ҳидига эътибор беришни таклиф қилишди: агар сутдан нордон ҳид келса, унда қийшиқ ёки бўлаклар пайдо бўлса, бу маҳсулот ёмонлашганини англатади. Моррисонс, шунингдек, мижозларга сут солинган шишаларни иложи борича узоқ вақт давомида фойдали хусусиятларини сақлаб қолиши учун уларни салқин жойда маҳкам ёпиқ ҳолда сақлашни маслаҳат берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан