Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бу ҳафта Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
16.12.2019 00:42,  
1464

Ўзгидромет 15—18 декабрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5—10 даража совуқ, кундузи 15—16 декабрда 0—5 даража илиқ, 17—18 декабрда 3—8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15—16 декабрда 0—5 даража совуқ, 17—18 декабрда 2 даража совуқ—3 илиқ, кундузи 15—декабрда 3—8 даража илиқ, 16—17 декабрда аста—секин 8—13 даража илиққача кўтарилади, 18 декабрда 5—10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15—16 декабрда 0—5 даража совуқ, 17—18 декабрда 2 даража совуқ — 3 даража илиқ кундузи 15 декабрда 0—5 даража илиқ, 16—18 декабрда аста-секин 8—13 даража илиққача кўтарилади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15—16 декабрда 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, 17—18 декабрда 2—7 даража илиқ, кундузи 15 декабрда 5—10 даража илиқ, 16—18 декабрда 10—15 даража илиқгача кўтарилади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15 декабрда 2 даража совуқ—3 даража илиқ, 16—18 декабрда 0—5 даража совуқ, кундузи 15—16 декабрда 0—5 даража илиқ, 17—18 декабрда 3—8 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 15—16—декабрда кечаси 5—10 даража совуқ, кундузи 2—7 даража совуқ, 17—18 декабрда кечаси 0—5 даража совуққача, кундузи 2 даража совуқ — 3 даража илиққача кўтарилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан