Бу ўқув йилида фарзандлари 1-синфга чиқадиган ота-оналар нима қилади? 

Бу ўқув йилида фарзандлари 1-синфга чиқадиган ота-оналар нима қилади? 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги шу ўқув йилида фарзандлари 1-синфга чиқадиган ота-оналар уларни навбатга қўйиш учун қандай йўл тутиши кераклигини маълум қилди.

“Болаларни мактабга қабул қилиш масаласи бўйича қонунчилик ҳужжатларига кўра мактабларга қабул июнь-август ойларида ташкил этилади. Июнь ойига қадар ҳали вақт бор. Карантин муддати бу вақтга қадар якунланса, қабул ўрнатилган тартибда ташкил этилади. Карантин муддати чўзилса, тегишли ташкилотлар билан қабул тартибига ўзгартириш киритиш масаласи кўриб чиқилади.

Ҳозирда бу ўғил-қизлар мактабгача ёшдаги болалар учун тайёрланаётган дастурларни “Болажон” канали орқали кузатиб бориши мумкин“, дейилади ҳокимлик хабарида.