Бу йил ҳеч келиша олмади — Беларус араб нефтнинг биринчи партиясини сотиб олди

Бу йил ҳеч келиша олмади — Беларус араб нефтнинг биринчи партиясини сотиб олди

Беларус 80 минг тонна миқдоридаги биринчи нефт партиясини Саудия Арабистонининг Saudi Aramco нефт ширкатидан сотиб олди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Нефт танкери Литванинг Клайпеда портига 11 майда етиб келиши кутилмоқда.

"Беларус 80 минг тонна миқдоридаги биринчи нефт партиясини Саудия Арабистонининг Saudi Aramco нефт ширкатидан сотиб олди. Танкер Клайпедага 11 май куни келиши кутилмоқда", - дейди "Белнефтехим" давлат компанияси матбуот котиби Александр Тишенко.

2020 йилнинг 1 январидан бошлаб Беларуснинг Россия нефт ширкатлари билан узоқ муддатли шартномалари муддати тугади. Беларуснинг нефтни қайта ишлаш заводларига нефт фақатгина Россиянинг "Сафмар" компаниялар гуруҳи томонидан етказиб берилди. Шунинг учун у Украина ёки Литва орқали танкерларда муқобил йўллардан нефт сотиб олиш чораларини кўра бошлади.

Россия-Беларус нефт можаролари фонида, Александр Лукашенко бир марта Норвегиядан нефт сотиб олган эди.

Феврал ойининг дастлабки кунларида Европа ва Марказий Осиё бўйлаб сафар қилган АҚШ давлат котиби Майкл Помео Минскда президент Лукашенкога америкалик энерготашувчилар хизматини ҳам таклиф қилган эди.