Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бу йил мева ва сабзавотлар тақчил бўлиши мумкинми?
24.04.2023 00:12,  
117

Маълумки, иқлимда содир бўлаётган турли ўзгаришлар қишлоқ хўжалиги соҳасига ҳам салбий таъсир ўтказмасдан қолмайди. Дунё олимларининг маълумотларига кўра, охирги уч йилда Ўзбекистонда “чилла” деб аталувчи иссиқ кунлар 1 ойдан 45 кунгача чўзилган.

Шунингдек, баҳорнинг ўрталарида кутилмаганда об-ҳавонинг кескин совиб кетиши ҳам кутилаётган ҳосилдорликка жиддий зарар етказиб қўйиши мумкин. Бу каби ҳолатларда талабгир маҳсулотларнинг нарх-навосида ҳам сезиларли кўтарилиш сезилади.

Жорий йилнинг 15-17 апрель кунлари юртимизда кузатилган совуқ об-ҳаво сабабли кўпчиликда  бу йил мева ва сабзавотлар тақчил бўлиши ҳамда нархи қимматлашиши мумкин, деган хавотир пайдо бўлди.  

Шунингдек, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги асосан мева-сабзавотчилик, пахта ва ғалла каби уч йўналишда ташкил этилади. Буларнинг ҳаммасига, албатта, об-ҳавонинг таъсири бўлади.  

Хўш, баҳорнинг қоқ ўртасидаги совуқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қанчасини зарарлади?

Мазкур савол юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти кичик илмий ходими Мирносир Исроилов  қуйидагиларни маълум қилди.

-  Тўғри, ноқулай об-ҳаво асосан анъанавий шаклдаги боғларда етиштирилаётган мева-сабзавотларга таъсир кўрсатади, - дейди  Мирносир Исроилов. - Фермерлар совуқ келишидан аввал ҳам метереологик маълумотлардан хабардор бўлишади. Шундан келиб чиқиб, улар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда совуққа таъсир кўрсатувчи дори воситаларидан фойдаланишга ҳаракат қилишади. Махсус тайёргарлик натижасида совуқнинг таъсири катта бўлмайди. 15-17 апрелда кузатилган ҳарорат пасайиши ток ўсимликларининг асосан бир йиллик новдаларига таъсир қилган. Мевали ўсимликлар эса зарарланмаган. Аҳоли орасида тарақалаётган хавотирларга ўрин йўқ.  

Мутахассиснинг маълум қилишича, фақат ҳосилдорликни агротехника тадбирлар орқали сақлаб қолиш ҳамда келаси йиллар учун новдалар ўсиши, ривожланишини таъминлаш керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан