Бу йил олийгоҳларга ҳужжат топширган 1,5 миллионга яқин абитуриентларнинг 30 мингдан ортиғида имтиёз бор

Бу йил олийгоҳларга ҳужжат топширган 1,5 миллионга яқин абитуриентларнинг 30 мингдан ортиғида имтиёз бор

Давлат тест маркази 2020-2021 ўқув йилида имтиёзга эга абитуриентлар сони ҳақида маълумот берди.

2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига онлайн рўйхатдан ўтган ва имтиёзга эга бўлган абитуриентлар:

  • - Хотин-қизлар – 17 970 (тўлиқ киритилмаган);
  • - Сўх тумани – 2 973;
  • - Тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар – 365 та;
  • - Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибалари – 9 та;
  • - «Тарбиячи» республика танлови ғолиблари – 6 та;
  • - «Ниҳол» мукофоти совриндорлари – 3 та;
  • - Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари – 2 493 та;
  • - Ёшлар иттифоқи тавсияномаси – 14 та;
  • - Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари (5% лик) – 3 133 та;
  • - Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари (отаси (онаси) ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган) – 130 та;
  • - Ички ишлар органлари ходимлари фарзандлари (3% лик) – 2 256 та;
  • - Ички ишлар органлари ходимлари фарзандлари (отаси (онаси) ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган) – 49 та;
  • - Темурбеклар мактаблари битирувчилари – 1 029 та.

ДТМ маълумотларига кўра, жами 30430 абитуриентда имтиёз бор. Бундан ташқари, ногиронлиги бор шахслар ва кўзи ожизлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан, олис чўл туманлар аҳолиси Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан, ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси Мудофаа вазирлиги томонидан текширилиб, тасдиқланади.