Бу йил Ўзбекистонда 20 та халқаро мусобақа ўтказилади

Бу йил Ўзбекистонда 20 та халқаро мусобақа ўтказилади

АОКАда ўтказилган брифингда Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берди:  «Жорий йилда хорижий давлатлар малакасидан унумли фойдаланиш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида 13 та давлатдан 17 та спорт тури бўйича 23 нафар профессионал тренер ва мутахассис таклиф этилади. Ўзбекистон терма жамоалари спортчилари томонидан Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинларига жами 110 та лицензия қўлга киритиш режалаштирилмоқда.   

Спорт федерасиялари уюшмаларига штат жадвалларига биринчи марта 18 та шифокор, 18 та диетолог, 17 та массажчи ва 16 та психолог киритилди. 11 январдан бошлаб, ҳар бир туманда 6 та спорт тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтади».