2020-2021-ўқув йили учун ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш расман якунланди. Бу ҳақда ДТМ хабар берди.
Рўйхатга олиш 20 июндан 20 июлга қадар барча ҳудудларда ДТМнинг расмий веб-сайти ва Ягона портал орқали, республикамизнинг 8 та туманида эса ДХМлар орқали амалга оширилди.
Рўйхатдан ўтган жами абитуриентлар 1 484 085 нафарни ташкил этди. Шундан, жорий йил битирувчилари 536 144 нафар (36,13 %).
Таълим шакли бўйича:
- Кундузги таълим шакли – 798 608 нафар (53,81 %);
- Сиртқи таълим шакли – 648 733 нафар (43,71 %);
- Кечки таълим шакли – 36 744 нафар (2,48 %).
Тиллар кесимида:
- Ўзбек тили – 1 297 445 нафар (87,42 %);
- Рус тили – 139 115 нафар (9,37 %);
- Қорақалпоқ тили – 44 279 нафар (2,98 %);
- Бошқа тиллар – 3 246 нафар (0,22 %).