«Бу йилги тўлов-контракт миқдори оширилмайди, аммо камайтирилмайди ҳам»

«Бу йилги тўлов-контракт миқдори оширилмайди, аммо камайтирилмайди ҳам»

2020-2021 ўқув йилида ОТМларнинг биринчи курс талабалари учун ўқиш 1 октябрдан бошланиши режалаштириляпти. Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилаётган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов маълум қилди.

Иккинчи ва ундан юқори курслар сентябрдан бошлаб масофадан таҳсил олишни бошлайдилар.

Вазирнинг қўшимча қилишича, бу йилги тўлов-контракт миқдорида ўзгариш бўлмайди. «Камайтирмайдиям, кўпайтирмайдиям» - деган вазир.