Бугун оддий аҳоли орасидан яна 46 нафар кишида коронавирус аниқланди

Бугун оддий аҳоли орасидан яна 46 нафар кишида коронавирус аниқланди

2020 йил 22 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3036 (+8) нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Навоий вилоятида, 1 нафари Тошкент вилоятида аниқланган бўлиб, инфекция юқтирган яна 1 нафар фуқаро эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳисобланади.

Касаллиги қайд этилганларнинг 7 нафари аҳоли орасидан аниқланди. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Айни пайтда юртимизда 2492 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда даволаниш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил этмоқда.

Бугун касаллиги тасдиқланган 69 нафар кишининг 14 нафари  хориждан келган, 9 нафари карантин муассасаларидан, 46 нафари эса аҳоли орасидан аниқланди.

Айни пайтда мамлакатимизда 3036 нафар касалликка чалинган беморлардан 2492 нафари бутунлай соғайди.

Ҳозирда эса юртимизнинг 7 та худудидаги даволаш муассасаларида  531 нафар бемор даволанмоқда.