Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Буғдойнинг жаҳон нархлари кўтарилди
31.10.2022 13:36,  
135

Савдо маълумотларига кўра, Чикаго товар биржасидаги савдолар очилишида буғдойнинг жаҳон нархлари деярли 5 фоизга кўтарилди. Нархларнинг ошишига Россиянинг дон савдоси тўхтатилганини эълон қилгани сабаб бўлди.

31 октябрь, душанба куни эрталаб буғдойнинг декабрь фьючерслари нархи 4,71 фоизга ошиб, бир бушель учун 8,76 долларни ташкил қилди.

Ғалла бўйича келишув 22 июль куни Истанбулда Россия, Украина, Туркия ва БМТ томонидан имзоланган эди. Шартнома Украина дон, озиқ-овқат ва ўғитларни Қора денгиз орқали учта портдан, жумладан Одессадан экспорт қилишни назарда тутади. 29-октябрь куни Россия Мудофаа вазирлиги ғалла савдоси тўхтатилганини маълум қилди. Агентлик Севастополда Украина Қуролли кучлари учувчисиз самолётларининг Қора денгиз флоти кемаларига ҳужуми сабабини айтди. Ҳарбий департамент воқеага Буюк Британиянинг алоқадорлигини таъкидламоқда.

Шу куни Россия Қишлоқ хўжалиги вазири Дмитрий Патрушев 2022 йилнинг юқори ҳосилини ҳисобга олган ҳолда, Москва Украина донини тўлиқ алмаштиришга ва барча манфаатдор давлатларга арзон нархларда етказиб беришга тайёрлигини айтди.

Бироқ Украина, Туркия ва БМТ 31 октябрь куни дон битими доирасида Россия иштирокисиз 16 та кемани Қора денгиздаги коридор бўйлаб ҳаракатлантириш режаси бўйича келишиб олди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан