Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 9 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 17-19 даража илиқ, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, айрим жойларда секундига 22-25 метргача кучайиши, баъзи туманларда чанг-тўзон бўлиши мумкин. Кечаси 14-19, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.  

Бухоро вилоятида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, айрим жойларда секундига 22-25 метргача кучайиши, баъзи туманларда чанг-тўзон бўлиши мумкин. Кечаси 14-19 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.  

Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, айрим жойларда секундига 22-25 метргача кучайиши, баъзи туманларда чанг-тўзон бўлиши мумкин. Кечаси 14-19 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.  

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.  

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.  

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.