Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун 10 нафар боксчимиз Руминиядаги турнир финалида жанг қилади
9.04.2022 12:09,  
125

Мусобақани терма жамоамиз 13 та медаль билан якунлаши аниқ бўлиб улгурди. Янада аҳамиятлиси, бугун ўтказиладиган финал жангларининг 3 та вазн тоифасида ҳамюртларимиз олтин медаль тақдирини ўзаро баҳсда ҳал қилишади.

Ортда қолган ярим финал жангларида 10 нафар вакилимизнинг қўли баланд келди ва яна 3 нафари бронза медалига сазовор бўлди. Юқоридаги факт терма жамоамизнинг яна камида 3 тадан олтин ва кумуш медалларни нақд қилганини англатади. Шубҳасиз, бугун кечки дастурда -75 кг, -80 кг ва +92 кг вазн тоифаларидаги ҳамюртларимизнинг баҳси кўпчилик учун қизиқарли бўлади. Батафсил:

Финалга йўл олганлар:
-48 кг: Асилбек Жалилов
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров
-67 кг: Жавлонбек Йўлдошев
-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев
-75 кг: Саиджамшид Жаъфаров
-80 кг: Дилшодбек Рўзметов
-80 кг: Одилжон Аслонов
-92 кг: Диёрбек Ўралов
+92 кг: Лазизбек Муллажонов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров

Бронза медали соҳиблари:
-57 кг: Дилшод Абдумуродов
-60 кг: Шунқор Абдурасулов
-63.5 кг: Шоҳруҳбек Кенжаев

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан