Бугун айрим жойларда ҳарорат 0 даражагача тушади. 22 октябрь учун об-ҳаво маълумоти

Бугун айрим жойларда ҳарорат 0 даражагача тушади. 22 октябрь учун об-ҳаво маълумоти

«Ўзгидромет» хизмати 22 октябрь, жума куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4–6 даража, кундузи 9–11 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 6–11 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–3 даража совуқ, кундузи 6–11 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2–7 даража, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10 даража, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7–12 даража, кундузи 9–14 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2–3 даража совуқ, кундузи 2–3 даража илиқ бўлади.