Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Бухоро ва Тошкентда аҳоли орасидан 8 кишида коронавирус аниқланди
2.06.2020 23:14,  
590

2020 йил 2 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3760 (+10) нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб қарантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 1 нафари эса Карантин марказидаги (Қозоғистон Республикаси орқали юртимизга кириб келган) фуқаролар орасида аниқланган.
 
Айни пайтда юртимизда 2908 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (77 фоизи) соғайди. 
 
Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 837 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Бугун юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 58 нафар беморнинг 40 нафари карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 10 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 4 нафари Тошкент шаҳрида ва яна 4 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Бугун 49 нафар фуқаро соғайди. Шундан 7 нафари Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида соғайиб чиқишди. Навоий вилоятида бир йўла 42 нафар бемор тузалди ва жами соғайганлар 54 нафарга етиб, даволанаётган беморлар 110 нафарни ташкил этмоқда. 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 3760 нафар бемордан 2908 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 77 фоизни ташкил этмоқда. 

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 837 нафар бемордан 10 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан