Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради
26.05.2022 07:13,  
3

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 26 май куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-19 даража илиқ, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим туманларда шамолнинг тезлиги чанг бўронлари билан бирга секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим туманларда шамолнинг тезлиги чанг бўронлари билан бирга секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 26-31 даража иссиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20 даража илиқ кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим туманларда шамолнинг тезлиги чанг бўронлари билан бирга секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақладироқ бўлши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан