Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари куч синашади
14.11.2019 11:40,  
351

Қатарда 2022 йили ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига саралаш босқичи 5-тур доирасида бугун соат 17:00 да Тошкентнинг "Пахтакор" стадионида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари учрашади.

Айни вақтда Ўзбекистон терма жамоаси D гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. Ўтказилган уч ўйиндан сўнг мамлакатимиз вакиллари 2 ютуқ, 1 мағлубият, 8-3 тўплар нисбати билан 6 очко жамғаришган. Саудия Арабистони эса 5 очко билан иккинчи ўринда.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўзаро 10 марта майдонга тушишган. Шундан 4 мартасида вакилларимиз, 5 мартасида саудияликлар ғалаба қозонган. 1 марта жамоалар дурангга рози бўлишган. Тўплар нисбати бўйича Саудия Арабистони олдинда: 13-21.

Ўзбекистон МТЖ илк марта Саудия Арабистони билан 1994 йили Япониянинг Хиросима шаҳрида майдонга тушган. Ўшанда вакилларимиз рақибларни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган. Голларни Лебедев, Қосимов ва Шквирин урган.

Сўнгги ўйин эса 2015 йили Австралиянинг Мельбурн шаҳрида ўтказилган. Унда Сардор Рашидовнинг иккита ва Воҳид Шодиевнинг 1 голи ҳисобига миллий терма жамоамиз 3:1 ҳисобида ғалабага эришган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан