"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкинлиги айтилади. Шунингдек, маълум қилинишича момақалдироқ ҳам бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 23-28° ни ташкил этади.
Пойтахт Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 26-28° бўлади.
Қайд этилишича, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин. Ҳарорат 10-15° бўлади.