Бугун Ўзбекистонда 33 кишидан коронавирус аниқланди

Бугун Ўзбекистонда 33 кишидан коронавирус аниқланди

2020 йил 14 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2645 (+9) нафарни ташкил қилмоқда.

9 нафар янги касалланиш ҳолатининг 2 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 7 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди.

Хориждан келиб, касалланиш қайд этилган фуқароларнинг 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлса, 1 нафари эса Тожикистондан келган. 

Айни пайтда юртимизда 2136 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 80 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 498 нафар бемор даволанмоқда.