Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Ўзбекистонда 77 кишидан коронавирус аниқланди
31.05.2020 23:14,  
732

2020 йил 31 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3623 (+40) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари Навоий вилоятидаги карантин  муассасаларида, 2 нафари Самарқанд вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган карантиндаги фуқаролар орасида тасдиқланди. 

Айни пайтда юртимизда 2837  (+54) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди. 

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 771 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

 Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган 77  ҳолатнинг 38 нафари Навоий вилоятидаги карантин муассасаларида тиббий кузатувда бўлган фуқаролар орасидан тасдиқланди. Шунингдек, 34 нафари карантин муассасаларида, 4 нафари (Бухоро вилоятида 3, Тошкент шаҳри 1) аҳоли орасидан ва 1 нафари  халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланди.

Кун давомида 54 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди. 

Айни пайтгача касалликка чалинган 3623 нафар бемордан 2837 нафари соғайиб, даволаниш даражаси 78 фоизни ташкил этмоқда. 771 нафар бемор юртимизнинг 7 худудидаги тиббиёт муассасаларида даволанишмоқда. Улардан 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шу кунгача жами 41 618 нафар фуқаро карантинга олиниб, уларнинг 36 913 нафари карантиндан чиқарилган. 

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 25 862 нафар, стационар карантинда эса  21 143 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан