Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати 10 май куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
ТОШКEНТ ШАҲРИ
Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-20о, кундузи 23-25о бўлади.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача, баъзи жойларда 22-25 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13о, кундузи 18-23о бўлади.
БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача, баъзи жойларда 22-25 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17о, кундузи 22-27о бўлади.
ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача, баъзи жойларда 22-25 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20о, кундузи 23-28о бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача, баъзи жойларда 22-25 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22о, кундузи 23-28о бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20о, кундузи 25-30о бўлади.
РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12о, кундузи 13-18о бўлади.