Бугун Халқаро пресс-клубда “Давлат дастури лойиҳасининг давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш, хавфсизликни, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳаларидаги тадбирлар мазмун-моҳиятига бағишланган сессия бўлиб ўтмоқда.
Унда Олий Мажлиснинг юқори ва қўйи палата, Бош прокуратура, ИИВ вакиллари иштирок этишмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоровнинг таъкидлашича сўнгги вақтларда ўғрилик ва фирибгарлик жиноятлари кўпайган.
“Статистик маълумотларга қараганда кейинги вақтда Ўзбекистонда ўғрилик ва фирибгарлик жиноятлари кўпайган. Ҳатто бу жиноятларни ўзига касб қилиб олган шахслар бор“.
“Бугун суд амалиётига прокуратура, ички ишлар ва бошқа хавфсизлик хизматлари томонидан мутлақо аралашув йўқ“ — деди Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари.