Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Тошкент, Самарқанд ва Наманганда аҳоли орасидан 21 кишида коронавирус чиқди
30.05.2020 23:33,  
761

Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган 58 ҳолатнинг 33 нафари карантин муассасаларидан, 4 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 21 нафари (Тошкент шаҳри 11, Самарқанд вилояти 8, Наманган вилояти 2) эса аҳоли орасидан аниқланди.

Кун давомида 55 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди. 

Айни пайтгача касалликка чалинган 3546 нафар бемордан 2783 нафари соғайиб, даволаниш даражаси 78 фоизни ташкил этмоқда. 749 нафар бемор юртимизнинг 7 худудидаги тиббиёт муассасаларида даволанишмоқда. Улардан 6 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Бугун мамлакатимизда уй карантинига  1379 нафар фуқаро олиниб, 698 нафар фуқаро чиқарилди.

Стационар карантинга эса  1267 нафар фуқаро олиниб, 1479 нафар фуқаро ўз уйига кузатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан