Учтепа туманининг айрим маҳаллалари 2 февраль соат 11:00 дан 16:00 га қадар газ таъминотидан узиб турилади.
Хусусан, туманнинг 50 та аҳоли хонадонларида ҳамда 1 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Бу ҳақда "Ҳудудгаз Тошкент" газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, "Ҳудудгаз Пойтахт" ГТФ томонидан “Алгоритм” мавзесида жойлашган ер усти ўрта босимли Д - 57 мм газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари олиб борилади.
Шунингдек, Янгиҳаёт тумани, Узар кўчасида жойлашган ер ости ўрта босимли Д - 159 мм газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли, 2 февраль куни соат 11:00 дан 17:00 гача Узар кўчасидаги 45 та кўп қаватли уйлардаги 2520 та хонадонда ҳамда 4 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Сергели тумани, “Дарё бўйи” маҳалласидан ўтган ўрта ва паст босимли газ қувурларида аниқланган газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш ишлари “Сергелитумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан режалаштирилган бўлиб, 2 февраль куни соат 11:00 дан 17:00 гача ушбу маҳалладаги 1199 та хонадонда ҳамда 115 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
"Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ қайта тикланади.
“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ етказилаётган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди", - дейилади хабарда.